Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вақф қилинган китоблар масжидларга етказилди
11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 15 та масжидга жами ҳисобда 18 млн сўмлик 40 турдаги 735 та китоб етказиб берилди. Бу ҳақда vaqf.uz сайтида маълумот келтирилган.
Маълумотларга кўра, масжидларнинг ҳар бирига Ўзбекистонда нашр этилган Қуръони карим ва «Мен ҳам намоз ўқийман» китоблари уч донадан, «Муаллими соний» ва «Одам ато ва Момо ҳаво» китоблари икки донадан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қуръони карим маънолар таржимаси», «Одоблар хазинаси» тўплами, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ», «Бахтиёр оила», «Ижтимоий одоблар», «Ислом тарихи» тўплами, «Амаллар ниятга боғлиқ», «Бозор ва унга боғлиқ масалалар», «Дин насиҳатдир», «Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ишларининг ҳақиқати», «Енгил амаллар», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 2-қисми, «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 12 та жузи, «Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир», «Мўминнинг меърожи», «Мўминнинг нажоти», «Мўминнинг қалқони», «Мўминнинг умр сафари», «Очиқ хат» китоблари бир донадан вақф мулки қилиб берилган.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
10:29 / 06.02.2025