Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ишдан олинди
Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Илёс Абдуқаҳҳоров ишдан бўшатилган. Ички ишлар вазирлиги сайтида келтирилган маълумотга кўра, подполковник Фарҳод Эшбоевич Жўраев Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида ИИБ Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров гумондор аёлни таҳқирлаб ечинишга мажбурлаганди.
Ўзбекистон ИИВ мазкур ҳолатга муносабат билдирган ва Санъат Умаров ички органлари ходимлари сафидан бўшатилганлигини маълум қилганди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Каттақўрғонда юз берган воқеага кескин муносабат билдириб, “шаҳар раҳбарлари истеъфо бериши мақсадга мувофиқ бўлишини” айтганди .
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
12:04 / 05.04.2025