Навбаҳор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди
Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ойбек Хаиров кеча, 13 июль куни 6000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz туман ҳокимлигидаги ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Ҳоким ўринбосари туманда балиқчилик билан шуғулланиш ниятида бўлган тадбиркорга ер ажратиб бериш учун юқорида келтирилган миқдорда пора сўраганликда айбланмоқда.
Kun.uz манбасига кўра, Ойбек Хаиров айни пайтдаги туман ҳокими Бахтиёр Бобоназаров билан бу лавозимга келгунларига қадар туман солиқ идораларида ҳамкасб сифатида ишлаб келган.
Қайд этиш ўринлики, Kun.uz мухбири Навоий ва Бухоро вилоятлари аҳолисидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида уч кунлик хизмат сафарида бўлиб қайтди. Тез орада сафар натижалари сайтимизда эълон қилинади.
Мавзуга оид
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
20:10 / 20.08.2024