Жаҳон | 00:45 / 14.07.2018
10129
1 дақиқада ўқилади

Покистоннинг собиқ бош вазири юртига қайтиши билан ҳибсга олинди

Фото: getty images

Покистоннинг Лахор шаҳри аэропортида мамлакатнинг собиқ бош вазири Навоз Шариф ва унинг қизи ҳибсга олинди.

Полициячилар улардан паспортларини олиб қўйишган ва турмага олиб кетишган, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Шариф ва унинг қизи Марям Покистон суди томонидан сиртдан 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.

Шариф “Панама ҳужжатлари”да унинг оиласи ҳақида маълумотлар борлиги сабабли истеъфога чиққан. Ҳужжатларда айтилишича, Шарифнинг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусан ҳамда қизи Марям Лондонда қимматбаҳо уйлар харид қилган. Покистонда уйлар ноқонуний йўл билан харид қилингани гумон қилинган.

Мавзуга оид