Қаҳрамоннинг узоқ саёҳатидан биз нима ўргандик?
Қаҳрамон Узоқовнинг ногиронлик аравачасида Шаҳрисабздан Toshkent city'га етиб келгани ҳақида маълум қилгандик. Кўпчилик унинг матонати ва ғайратига тасаннолар айтиб, кишининг умид, истаклари сари ҳаракати шундай бўлиши керак, деса, бошқалари ўзгача фикрда.
Айримларнинг фикрига кўра, Қаҳрамоннинг саёҳати вақтни беҳуда сарфлаш, пиар бўлишдан бошқа нарса эмас. Менинг фикрим айнан шундай: у жамиятнинг бир бўлаги сифатида барча каби истакларига интилишини, бунинг йўлида Қаҳрамонга имконияти чекланганлиги ҳам ғов бўлолмаслигини исботлади.
Унинг айтишича, Қаҳрамон йўл-йўлакай Имом Ал-Бухорийни зиёрат қилди, меҳмондўст кишилар билан дўстлашди, хушфеъл ҳайдовчиларнинг меҳрини қозонди.
У билан суҳбатлашиб, сўзларини тинглаб, бир нарсани тушундим: унга айнан шу керак эди. Кишилар билан суҳбат, ўз қарашларини эркин билдириш. Toshkent city'ни кўриш иштиёқи билан унинг барча ички туғёнлари ҳам саёҳатда ифодаланди.
Узоқов урфга айланган «ҳайп»ни бажармади. Негаки, Қаҳрамонга беминнат берилган пулларни ҳам йиғиб қўйиб, Сирдарёдаги болалар уйига хайрия қилиб юборди. Балки, шундан сўнг, унинг асл мақсадини англаб, жамият ҳам жавоб қайтарар: кишининг кийими, мансаб ё насаби, билими ва бойлигидан қатъий назар, биз инсонмиз.
Инсонлар эса бир-бирига меҳрли, оқибатли бўлади. Улар кўчада учратган нотаниш кимсага ҳам салом бериб, яхши кайфият улашади.
Алишер Рўзиохунов
Мавзуга оид
14:45 / 04.08.2020
Ногиронлик аравачасини олиш тартиби ҳақида маълумот берилди
17:33 / 26.07.2020
Йил охиригача 5,5 мингдан ортиқ аёлга ногиронлик мосламалари олиб берилади – вазирлик
19:15 / 07.07.2018
Ногиронлик аравачасида 16 кунлик саёҳат: Қаҳрамон Узоқов Tashkent city'га етиб келди
21:30 / 19.09.2017