Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси спорт-соғломлаштириш тадбирини ташкил қилди

Андижон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими бир қатор ташкилотлар ўртасида “Спорт – соғлик гаровидир” шиори остида спорт-соғломлаштириш тадбирини ташкил қилди.
Дўстона руҳда ташкил қилинган волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, тош кўтариш ва футбол мусобақаларда - Ўзбекистон УзЛиДеП вилоят Кенгаши, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлими, Фуқаролик жамияти шакллантиришни мустақил мониторинг қилиш институти ҳудудий бўлими, Андижон тиббиёт институти қошидаги тиббиёт академик лицейи, “Баҳолаш хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳамда вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вакиллари иштирок этдилар.


“Ақлий меҳнат билан шуғулланувчи ходимлар ўртасида мана шундай тадбирни уюштиришдан мақсадимиз, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир”, дейди вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раҳбари Элёрбек Ниязов.



Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025