Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШни судга берди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Теҳрон АҚШнинг бир томонлама санкциялари киритиши устидан БМТ Халқаро судига мурожаат қилганини билдирди.
У Эрон АҚШ «ноқонуний тарзда такроран бир томонлама санкциялар» киритгани учун жавоб беришини истаётганини маълум қилди.
«Эрон АҚШнинг дипломатия ва ҳуқуқий мажбуриятларни менсимаслигига нисбатан қонун устуворлиги бўлиши тарафдори. Уларнинг халқаро қонунларни бузиш одатларига қарши чиқиш бурчимиз», — таъкидлади вазир.
Эслатиб ўтамиз, саккизинчи май куни Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини, шунингдек, Теҳронга қарши барча санкциялар қайта тикланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025