Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: КХДРда 3 йил ичида илк бор амнистия ўтказилади
Шимолий Корея КХДР ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан амнистия ўтказади. У 9 сентябрда нишонланади, деб хабар қилмоқда Корея марказий телеграф агентлиги.
КХДР Олий халқ кенгаши президиуми "ватани ва халқига қарши жиноят қилганлар"ни кечириш тўғрисидаги ҳужжатни тасдиқлади. У 1 августдан кучга киради. Бироқ озодликка чиқадиган маҳбуслар сони ҳақида хабар қилинмаган.
Шимолий Корея сўнгги маротаба 3 йил аввал амнистия актини қўллаган эди. Ўшанда Корея меҳнат партияси ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан амнистия ҳужжати қабул қилинганди. Бундан аввал 2012 йили республика асосчиси ва биринчи раҳбари Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги, унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ирнинг 70-йиллиги муносабатлари билан амнистия эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025