Ўзбекистон | 15:53 / 20.07.2018
5359
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Халқаро истеъмолчилар ташкилотига аъзо бўлди

Фото: Фото: ИА «Дунё»

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти - Consumers International - Си-Ай таклифига кўра, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Си-Айнинг Буюк Британия пойтахти Лондонда жойлашган глобал офисига ташриф буюрди.

Икки томонлама учрашув доирасида Cи-Ай бош директори Аманда Лонг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқовга федерацияни нуфузли халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилиш тўғрисида сертификат топширди.

Таъкидланишича, ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Си-Ай мутахассислари билан, хусусан, ташкилотнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари тарғиботи масалалари бўйича раҳбари Жастин Мак Миллан ва стратегик ривожланиш ҳамда коммуникациялар бўйича раҳбари Филип Ҳант билан конструктив музокаралар ўтказди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид