Жамият | 14:20 / 22.07.2018
42928
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги масжид имоми Сирдарё вилоятига янги бош имом-хатиб бўлди

21 июль куни Сирдарё вилояти вакиллигида вилоят имом-хатибларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам қатнашди. Йиғилиш бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беришича, йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжиди имом-хатиби Мўъминжон домла Усмонов ўз хоҳишига кўра, эгаллаб турган лавозимдан озод этилиб, Гулистон шаҳри «Тавҳид» жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган.

Мўъминжон домла Усмонов / muslim.uz

Ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги «Маҳкамбой Ҳожи Ота» жоме масжиди имом-хатиби Зокиров Ҳабибуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжиди имом-хатиби лавозимларини эгаллаган.

Зокиров Ҳабибуллоҳ / muslim.uz

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкентдаги «Шайх Зайниддин» масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилганди. 

Мавзуга оид