Спорт | 08:11 / 23.07.2018
10320
1 дақиқада ўқилади

Daily Mail Роберто Карлосга туҳмат қилгани учун товон пули тўлайдиган бўлди

Фото: Getty Images

Британиянинг Daily Mail нашри Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роберто Карлосга допинг қўллашдаги айбловдан кейин етказган зиёни учун товон пули тўлайдиган бўлди. 

“Роберто Карлос нашримиз томонидан натижаларни яхшилаш учун, жумладан Бразилия 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган вақтда тақиқланган воситаларни қўллаганликда хато айбланган. Биз етказилган маънавий зарар учун кечирим сўраймиз. Биз унга шу сабабли етказилган зиённи тўлаб беришга тайёрмиз”, дейилган нашр хабарида.

2017 йилда нашр ARD немис телеканали журналисти Хайо Зеппельт фильми асосида Карлосни допинг қўллашда хато айблаган. Шундан кейин Бутунжаҳон допинг агентлиги (ВАДА) спортчига қарши тергов бошлаган.

Карлос фаолиятини 2015 йилда якунлаган. У Бразилия терма жамоаси сафида 2002 йилги жаҳон чемпиони бўлган ва “Реал” сафида 3 марта Чемпионлар лигасини қўлга киритган.

Мавзуга оид