Light | 22:33 / 24.07.2018
22643
2 дақиқада ўқилади

Михсиз барпо этилган тарихий масжид ҳақида эшитганмисиз?

Фото: Аҳмад Ҳамдам

1366 йил (786 ҳижрий) қуриб битказилган «​Маҳмудбек»​ масжиди ҳеч қандай михсиз қурилган ноёб иншоотлардан бири ҳисобланади. Туркиянинг Қастамона шаҳри яқинида жойлашган масжидни Жандар ўғли бекларидан бўлган Маҳмудбек қурдирган.

Фото: Аҳмад Ҳамдам

Унча катта бўлмаган ушбу обиданинг ташқи тарафи тошлар билан, ички нақшлари ёғоч маҳсулотлари ёрдамида бино қилинган. Маълум қилинишича, 650 йил муқаддам қурилган ушбу масжидда бир кун ҳам жамоат намозлари тўхтатилмаган, ҳаттоки таъмирлаш даврида ҳам жамоат ва меҳмонлар учун ҳамиша очиқ бўлган. Тарихий ёдгорлик ҳақида саёҳатчи Ибн Баттута ўзининг «Саёҳатнома» номли асарида шундай ёзади:

«​Масжид бир қаватли бино шаклида барпо этилган, аммо ички тарафи уч қаватли болохонадан иборат. Марказий болахонада султонлар, олимлар ва мартабали олий ҳарбийлар, пастки қисмида эса шаҳзодалар ва оддий қишлоқ аҳли намоз ўқишган»​.

Фото: Аҳмад Ҳамдам
Фото:Аҳмад Ҳамдам
Фото: Аҳмад Ҳамдам
Фото: Аҳмад Ҳамдам

Масжидда на электр энергия, на иситиш ускунаси мавжуд. Қарама-қарши қурилган ойналар ёруғлик манбайи бўлиб хизмат қилади. 2007 йили масжид, нақшларидан ташқари қолган қисми, реставрация қилинган. Обида 2014 йилда ЮНEСКО «Моддий мерослар рўйхати»га киритилган.

Мавзуга оид