Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекэнерго” АЖ ёшларни ишга таклиф этади
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ёшлар учун республиканинг барча ҳудудларида бўш иш ўринлари танловини эълон қилади.
Ёш мутахассисларни қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф қиламиз:
- муҳандис;
- муҳандис-энергетик;
- иссиқлик техникаси муҳандиси;
- муҳандис-механик;
- муҳандис-лойиҳаловчи;
- ахборот технологиялари бўйича мутахассис;
- алоқа бўйича мутахассис;
- юрист;
- техник ходимлар (электр монтёр, электр пайвандчи);
- ҳисобчи;
- иқтисодчи.
Барча ёш мутахассисларни қуйидаги манзиллар бўйича 2018 йил 28 июль куни суҳбат асосида ишга таклиф этамиз:
- Қорақалпоғистон Республикаси: Нукус шаҳри, Беруний кўчаси, “Нукус ҲЭТК” АЖнинг маъмурий биносида. Телефон: +99897 788-81-18;
- Бухоро вилояти: Бухоро шаҳри, Саноатчилар шаҳарчаси, 1/1-уй, “Бухоро ҲЭТК” АЖнинг маъмурий биносида. Телефон: +99891 312-43-16;
- Қашқадарё вилояти: Нишон тумани, Нуристон қишлоғи, “Толимаржон ИЭС” УК қошидаги маданият уйида. Телефон: +99891 462-86-00
- Наманган вилояти: Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 8-уй. Телефон: +99893 942-56-56;
- Навоий вилояти: Кармана тумани, Кармана маданият ва санъат касб-ҳунар коллежида (мўлжал: Кармана автостанцияси). Телефон: +99893 317-11-74;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 151-уй. Телефон: +99891 528-98-81;
- Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳри, ат-Термизий кўчаси, 10-уй. Телефон: + 99893 790-80-81;
- Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳри, “Сирдарё ҲЭТК” АЖ биноси. Телефон: +99890 919-02-65;
- Тошкент вилояти: Нурафшон шаҳри, Спорт кўчаси, 27-уй, 12-сонли мусиқа мактабида. Телефон: +99890 933-30-47;
- Фарғона вилояти: Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 3-уй. Телефон: +99893 980-70-07;
- Хоразм вилояти: Урганч шаҳри, Хамка кўчаси, 36/1-уй, “Хоразм ҲЭТК” АЖ биноси. Телефон: +99893 922-80-00;
- Тошкент шаҳар: Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 6-уй, «Ўзбекэнерго» АЖнинг бош биносида. Телефон: +99871 236-63-64.
Ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат, яъни паспорт, олий ёки ўрта махсус таълимни тугатганлигингиз ҳақида диплом, ҳарбий билет, қўшимча равишда: хорижий тил билими сертификати, олимпиада ҳамда спорт мусобақаларида эришилган муваффақиятлар учун фахрий ёрлиқлар, медаллар мавжуд бўлса, сизга қўшимча афзаллик берилади.
Номзодларни аниқлаш ва ишга қабул қилиш комиссияси таркиби шахсан “Ўзбекэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг назорати остида Жамиятнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларидан ташкил этилади.
Суҳбат натижалари номзодларга бир неча кун мобайнида эълон қилинади.
Қўшимча маълумотларни “Ўзбекэнерго” АЖ нинг (+99871) 202-50-55 телефон рақами ёки расмий веб-сайти орқали олишингиз мумкин www.uzbekenergo.uz
Мавзуга оид
15:50 / 25.03.2024
Канада ўзбекистонликлар учун 5 мингта иш ўрни таклиф қилди
09:14 / 28.07.2020
«Ўзбекэнерго» маъмурий биноси савдога қўйилади
15:31 / 17.12.2019
Kun.uz 7та йўналишда профессионал кадрларни ишга таклиф қилади
13:19 / 02.08.2019