Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда машина кутилмаганда пайдо бўлган ўрага қулади
АҚШда йўлтанламас автомобиль қўққисдан пайдо бўлган ўрага тушиб кетди. Ҳодиса Колорадо штатидаги Шеридан шаҳрида содир бўлди. Toyota RAV4 русумли автомобиль чуқурлиги 4,5 метрли ўрага тушиб кетди ва сув остида қолди. Уни бошқарган Эшли Мэриш машина ичидан чиқиб олишга муваффақ бўлган. Бу воқеани ўша жойда бўлган Тай Адамс тасвирга олган.
«Ишга кетаётиб машина ер остига тушиб кетишини кўраман деб ҳеч қачон ўйламагандим. 40 минг доллар қувур ичига равона бўлди», — деди у журналистларга.
Машина эгаси бу даҳшатдан ҳали ҳам ўзига келолмаётганини айтди.
«Ҳали ҳам ўзимга келолмаяпман, аммо омадли эканимдан хурсандман», — деди у.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодисага кучли ёмғирлар сабаб бўлган.
«Ярим соат ичида 63 миллиметр ёғин ёғиши натижасида ер остидан ўтган қувур 1,7 атмосфера босими остида қолган. Қувур бундай босимга дош беролмай ёрилиб кетган», — деди шаҳар ҳокимияти вакили.
2015 йилда худди шу чорраҳада ана шундай ҳодиса содир бўлганди. Ўшанда полиция автомобили ўрага тушиб кетганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025