Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon соф даромад топиш бўйича Facebook’ни ортда қолдирди
Жаҳондаги энг йирик интернет-ритейлер бўлган Amazon компаниясининг 2018 йилнинг иккинчи чорагидаги соф даромади қарийб 13 бараварга ошди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соф даромад кўрсаткичининг яхшиланишига асосан булутли бизнес ва рекламалардаги кўрсаткичларнинг ўсиши сабаб бўлган.
Апрель-июнь ойларида соф даромад 2,5 миллиард долларга етган — ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 197 миллион долларни ташкил этган.
FT’нинг ёзишича, Amazon компаниясининг рекорд кўрсаткичлари Facebook компаниясининг инқирозли ҳисоботлари манзарасида эълон қилинди. Компания ҳисоботидан сўнг Марк Цукерберг акциялари нархи тушиб кетди, компания эса 130 миллиард долларга яқин зарар кўрди. Цукербергнинг ўзи энг бой инсонлар рейтингида уч поғона пастлади.
Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги июль ойида 150 миллиард долларга етди – у замонавий тарихдаги энг бой инсон ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025