Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ ўқишга олиб киришни ваъда қилган «паровоз»ларни қўлга туширди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда олиб борган тадбир давомида олийгоҳга ноқонуний йўл билан абитуриентларни олиб кирмоқчи бўлган шоввоз қўлга олинди. Бу ҳақда O'zbekiston 24 телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1984 йили Қашқадарё вилоятида туғилган Турғун Муҳаммадиев Тошкент давлат техника университетига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 7 минг доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинган.

Муҳаммадиев олган пулларининг бир қисмини жиноий шериги Бегзод Шералиевга бериши режалаштирилганди.

Улар биргаликда 3700 доллар эвазига Тошкент Молия институти 2 курс талабаси Шохруҳ Имомовни ғаразли мақсадда ёллаган. Гап шундаки, Шохруҳ абитуриент Жамолиддин Шодмонқулов ўрнига сохта ҳужжатлар билан Тошкент давлат шарқшунослик институтига ўқишга топшириши керак эди.


«Шохруҳ 3700 долларни олиб келинг, қолган тарафини ўйламанг, деганди», дейди Шералиев.

Бироқ, режа амалга ошмай, Шохруҳ Имомов ниятидан қайтганини билдиради. Бундан хабар топган Бегзод Шералиев у билан қайта музокара қилишни бошлаган.
Хабарда айтилишича, ушбу ишларни ташкиллаштирган жиноий гуруҳ бошлиғи Зайниддин Эсонов бўлиб, у Тошкент Молия институтидан талабаларни ушбу ишга фаол жалб этган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари мазкур ҳолатни фош этиб, айни пайтда уларнинг фаолиятига нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
07:40 / 21.05.2025