Француз мэри чивинларни тақиқлаб қўйди
Франциянинг Бриоле шаҳрида чивинлар тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда The Connexion нашри маълум қилди.
Маҳаллий аҳоли июль бошидаги тошқинлардан кейин чивинлар кўпайиб кетганидан арз қилган. Шаҳар мэри бунга шаҳарда чивинларни тақиқловчи фармон чиқариш билан муносабат билдирган. Бундан ташқари, мэр ратуша, бошланғич мактаблар ва болалар боғчалари олдида чивинларга қарши қопқонлар ўрнатишга кўрсатма берган.
“Мен шундай йўл билан шаҳарликларга ушбу ҳолатга қарши ҳеч нарса қила олмаслигимни етказишга ҳаракат қилдим. Кўпчиликка бу кулгули туюлди”, деб айтган мэр. Фармондан кейин чивинлар анча камайган, бироқ мэрнинг айтишича, бу албатта тақиқлов билан боғланмаган.
2016 йилда Швецияда чивинларни тутиш бўйича чемпионат ўтган. Ғолиб 135 та чивинни ушлашга муваффақ бўлган. Таъкидланишича, мусобақа маҳаллий ўрмонларга чивинларга қарши воситалар билан ишлов беришга тақиқловдан кейин уюштирилган.
Мавзуга оид
15:31 / 26.11.2024
Ле Пен Франция ҳукумати истеъфосини қўллаб-қувватлаши мумкин
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024