Жаҳон | 15:07 / 27.07.2018
2336
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада вулқон отилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 153 кишига етди

Фото: AP

Гватемаладаги Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 кишига етди, деб хабар берди суд экспертизаси миллий институти.

Аввалроқ вулқон отилганидан сўнг 332 киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди. Ҳалок бўлганлар сони 125 кишига етганди.

"Бугунги кунга келиб Гватемала суд экспертизаси миллий институти Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлган 153 кишининг шахсини аниқлади", — дейилади институтнинг Twitter саҳифасида эълон қилинган баёнотида.

Фуэго вулқони 3 июнь куни отилишни бошлаганди. Фожиа мамлакатнинг 16,6 миллион аҳолисидан 1,7 миллион нафарига ўз таъсирини кўрсатган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид