Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ласетти» сотилиши ҳақида эълон бериб, фирибгарлик қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
27 июль куни ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Яшнобод туманида яшовчи, муқаддам судланган, Х.Р. “Olx.uz” интернет сайти орқали “Ласетти” русумли автомашинасини сотиш тўғрисида берган эълонига асосан, Учтепа туманида яшовчи У.Х. унга қўнғироқ қилиб, автомашинасини сотиб олиш истагини билдириб, Қушбеги даҳасида кўришган.
Х.Р., У.Х.га автомашинанинг ҳужжатлари ҳамда фуқаролик паспортини кўрсатиб, алдов йўли билан 11.200 АҚШ долларини олиб автомашинани номига расмийлаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р. қўлга олинган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025