Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоролик Садоқат Нью-Йорк полициясига ишга кирди
Келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган қиз АҚШ полицияси сафида хизмат қилмоқда. Бу ҳақда “Америка овози” хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бухоролик Садоқат Мақсудова Нью-Йоркка оиласи билан 2009 йилда кўчиб келган. У бир ярим йиллик кадетлик курсидан сўнг яқинда Нью-Йорк полиция академиясига кирди ва олти ойлик курсни битириб, полиция хизматига ишга қабул қилинди. У хизматни ўзбеклар кўп истиқомат қиладиган Бруклин туманида ўтамоқда.
Унинг бобоси ва бувиси Садоқат Нью-Йорк шаҳри осойишталигини сақлашга ҳисса қўшишидан хурсанд эканликларини билдиришди.
Маълумот берилишича, Нью-Йорк тинчлигини 36 минг нафар полициячи қўриқлайди.
Мавзуга оид
11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
21:23 / 09.03.2025