Жамият | 09:00 / 29.07.2018
74749
1 дақиқада ўқилади

Чегарачи жанжал кўтарди, ДХХ хизмат текшируви ўтказади

Жорий йилнинг 26 июнь куни соат 16:30да Андижон вилоятида нохуш воқеа содир бўлди. 

Kun.uz'га юборилган видео тасвирда номаълум ҳарбий фуқарога оёқ зарби билан ташланган. Улар ўртасида келиб чиққан низонинг сабаби ва оқибатлари айни пайтда номаълум. 

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигининг Газета.uz'га маълум қилишича,  «Дўстлик» чегара ўтказиш пунктида юз берган ҳодиса диққат билан ўрганилмоқда ва хизмат текшируви бошланган. Албатта, мазкур воқеа юзасидан  айбдор деб топилган шахс Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра жазога тортилади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид