Ўзбекистон | 13:20 / 29.07.2018
5135
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ҳам электрон виза бериш тартибини жорий этмоқчи

Фото: Pinterest

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга ташриф буюрувчи хорижий фуқароларга электрон виза хизматини тақдим этиш устида ишламоқда. 

«Казинформ» хабарига кўра, электрон виза айни пайтда иш, сайёҳлик ёки даволаниш учун Қозоғистонга келаётган меҳмонларга тақдим этилиши кўзда тутилган. 

Қайд этилишича, электрон виза эгаси Олмаота ёки Остона шаҳридаги халқаро аэропортларда рўйхатга қўйилади. 

«Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун хорижий фуқарога Қозоғистонга ташриф буюриши учун юбориладиган таклифнома, виза бериш тартиби, унинг мамлакатда бўлиши ва чиқиб кетиш қоидалари соддалаштирилмоқда», дейилади ташқи сиёсий маҳкама ахборотида. 

Шу йилнинг июль ойида Ўзбекистонга кириш электрон виза тартиби жорий қилинган бўлиб, шундай визани олиш учун  мурожаат қилган хорижий мамлакатлар фуқаролари сони 23 июль ҳолатига кўра, яъни тизим ишга тушган вақтдан бошлаб бир ҳафта ичида 1000 нафардан ошди.​

Мавзуга оид