Жамият | 01:49 / 30.07.2018
13088
3 дақиқада ўқилади

Мусофир юртда жарроҳлик амалиётини кутаётган Жавлонбекка ёрдамингиз зарур

KUN.UZ» таҳририятига Андижон вилояти, Асака шаҳри, Амир Темур МФЙ, Нажмиддин Кубро кўчаси, 35 уй, 7 хонадонда истиқомат қилувчи Маҳфузахон Сайфуддинова мурожаат қилди.

Оиланинг бошига оғир мусибат тушибди. Маҳфузахон опанинг фарзанди Жавлонбек Одилов ўтган йили Жанубий Кореянинг Искан шаҳридаги «Wongkwang Hospitan» университетига кириб, таҳсил олишни бошлайди. Тил ўрганишга киришган Жавлонбекнинг бошида қаттиқ оғриқ бошланиб, ўша юртдаги тиббиёт муассасасига борганида унинг бош миясида саратон касаллиги аниқланади.

Оила бор-будини сарфлаб, Жавлонбекни 31 май куни Сеулдаги «Ёунсей» клиникасида операция қилдиради. Илк операция муваффақиятли ўтган, бош миядаги ўсма атрофи тозаланган. Энди Жавлонбекни - иккинчи яна бир мураккаб операция кутиб турибди.

 Иккинчи жарроҳлик амалиёти учун 35 минг АҚШ доллари атрофида маблағ зарур.

«Бугун яшаб турган уйимизни 10 минг долларга сотдик. Фарзандимиз учун маблағ тўплаш ҳаракатидамиз. Иккинчи асосий операция маблағ етарли бўлмагани учун 13 июлдан 8  августга қолдирилди. Кўзимнинг оқу-қораси бўлган ўғлим шифо топиши учун пул йўқлиги сабаб, жуда тушкун ҳолатдамиз. Юртимиздаги эҳсонли кишилардан умид билан ёрдам сўраймиз», дейди бемор йигитнинг онаси.

Айни пайтда Сеулдаги клиникада Жавлонбекка билим даргоҳида бирга таълим олаётган дўстлари қараб туришибди. Йигитнинг аҳволи қониқарли.

Яшаш жойини фарзанди соғлиғи учун сотган онани «Бош омон бўлса, дўппи топилади» дея юпатган бўлдик. 

Мусофир юртда кўзи тўрт бўлганича яқинларидан яхши янгилик кутаётган юртдошимизга кўмак бериш истагидагилар учун қуйидаги хайрия манзилларини ҳавола қиламиз: 

Хайрия қилмоқчи бўлганлар: пластик карта орқали: (Click. Payme)

Odilov Ravshanbek (укаси)
Агробанк – 8600 0417 5537 9873

Хориждан саховат кўрсатишни истаганлар учун:

Ravshanbek Odilov
VISA CARD – 4187 8200 0009 0926

Пул ўтказиш йўли билан:

Agrobank
Ҳисоб рақами:  2312 0000 9000 0003 3001
ИНН: 200 283 814
МФО: 00033 
Ravshanbek Odilov
Тел: +998 94 435 01 34

Кореядаги ҳисоб рақами

Nonghyup банк (Жанубий Корея)
Ҳисоб рақами: 356 107 770 5553 Юнусов Неъматилло 
Мурожаат учун телефон: 010 3457 5881

Мавзуга оид