Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия ёшлар терма жамоаси – Европа чемпиони
Португалия ёшлар терма жамоаси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Финляндия мезбонлигида ўтган мусобақада Пиреней яримороли жамоаси турнир финалида Италияни мағлуб этди.
Учрашувнинг асосий вақтида жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилгач, ўйин қўшимча бўлимларда давом эттирилди. Сўнгги 30 дақиқалик ҳам сермаҳсул кечиб, якуний ҳисоб 4:3 кўринишини олди.
Учрашувда Аппенин яримороли вакиллари таркибидан Мойзе Кин дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Жанлука Скамакка муаллифлик қилди. Чемпионлар сафидан эса Жоау Филипе икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, шунингдек, Франсишку Тринкау ҳамда Педру Коррейя ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
Ғолиб жамоанинг икки ўйинчиси – Филипе ва Тринкау Евро-2018нинг энг яхши тўпурарлари бўлишди.
Замонавий форматдаги U-16 Евро мусобақаси 2002 йилдан буён ўтказиб келинади. 16 йил давомида Португалия фақат икки марта финалга чиққан (2014 ва 2017 йилларда) ва ҳар иккисида ҳам кубокни бой берганди. Улар, шунингдек, 2013 ва 2016 йиллардаги биринчиликларда бронза медалини қўлга киритишган.
Европа чемпионати U19
Финал
Италия – Португалия 3:4 (0:1, 2:2)
Голлар: Филипе (0:1), 45+1. Тринкау, 72 (0:2). Кин, 75 (1:2). Кин, 76 (2:2). Филипе, 104 (2:3). Скамакка, 107 (3:3). Коррейя, 109 (3:4).
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
19:50 / 16.05.2025
Португалияда черковнинг қулаган деворлари орасидан 12 та скелет топилди
21:57 / 04.05.2025
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
17:12 / 28.04.2025