Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банкининг халқаро рейтинги ошди
Акциядорлик тижорат Халқ банкининг кейинги йилларда эришаётган молиявий барқарорлик ва юқори ўсиш суръатлари халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда.
Жумладан, жаҳоннинг энг нуфузли Халқаро рейтинг компанияcи – “Standard & Poors” агентлиги томонидан ўтган йили Халқ банкининг фаолияти В/В, БАРҚАРОР рейтинги билан баҳоланган бўлса, шу йилнинг июль ойида банкнинг кредит рейтинги яна бир поғонага ошиб, В+/В БАРҚАРОР даражасида тасдиқлади.

Албатта, Халқ банкининг халқаро миқёсда эътироф этилишида банкни давлат ва ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланиши, кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилишининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2018-2019 йилларда Халқ банки устав капиталини 1,6 триллион сўмга ошириш кўзда тутилгани фикримиз исботидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди
11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди
19:00 / 25.10.2024