Жаҳон | 11:11 / 31.07.2018
4143
2 дақиқада ўқилади

Мьянмада роҳингялар билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш бўйича комиссия тузилди

Фото: РИА Новости / Шахневаз Хан

Мьянма ҳукумати роҳингя қочоқларига нисбатан қонун бузилишларини ўрганиш учун мустақил комиссия тузди, деб хабар берилди мамлакат президенти сайтида.

Хабарда айтилишича, комиссия тўрт нафар мутахассисдан иборат бўлиб, улар орасида конституцион суднинг собиқ раиси ва мамлакатнинг БМТ органларидаги вакиллари бўлади. Комиссияга Филиппин ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Розарио Манало бошчилик қилади.

Комиссияга давлат ва халқаро экспертлар ёрдам кўрсатади.

Роҳингялар этник мусулмон бенгаллар бўлиб, XIX—XX асрларда британиялик мустамлакачилар томонидан Бирманинг Аракан штатига кўчириб келтирилган. Сони 1,5 миллиондан ошадиган роҳингялар Ракхайн штати аҳолисининг катта қисмини ташкил этишади, аммо уларнинг озчилик қисми Мьянма фуқаролигига эга.

Ракхайн штатидаги вазият 2017 йил 25 августда кескинлашганди. "Аракан роҳингяларни қутқариш армияси" жангарилари 30та полиция пунктига ҳужум уюштирганидан сўнг Мьянма ҳукумати ҳудудда ҳарбий операция бошлади. Тўқнашувларда 400дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Олти юз мингдан ортиқ тинч аҳоли ўз уйларини тарк этди ва Бангладеш билан чегарадош туманларга йўл олди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид