Ўзбекистон | 21:32 / 01.08.2018
49490
2 дақиқада ўқилади

«Ўзагроэкспорт»нинг нарх сиёсати бекор қилинди

Фото: Узагроэкспорт

«Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармон мамлакатда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга асосан экспорт контрактларини контракт тузилган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ушбу мавзу бўйича бир қатор репортаж ва мақолалар эълон қилган, уларда «Ўзагроэкспорт» томонидан белгиланган нархлар етиштирилган маҳсулотлар экспортига тўғаноқ бўлаётгани ёритилганди.

Мавзуга оид