Apple мутлақ рекорд ўрнатди – компания нархи триллион долларга етди

Фото: AFP/GABRIELLE LURIE
Американинг Apple корпорацияси нархи бир триллион долларга етди. Бу Nasdaq савдолари маълумотида акс этди.
MarketWatch’нинг ёзишича, компаниянинг бир дона акцияси қиймати рекорд ўрнатиш учун зарур бўлган 207,04 долларга етди. Шу тарзда Apple Хитойнинг PetroChina нефть-газ компанияси 2007 йил ноябрда ўрнатган рекордни такрорлади. Ўшанда Хитой компанияси нефть нархлари тушиб кетганлиги боис ўз мавқеини узоқ вақт сақлаб қололмаганди.
Apple — капитализацияси бир триллион долларга етган илк АҚШ компанияси бўлди.
Компания нархи ярим йиллик натижалари бўйича муваффақиятли ҳисобот туфайли ўсди – Apple даромади таҳлиличиларнинг тахминларидан кўра ортиқроқ бўлди.
Мавзуга оид

21:50 / 07.04.2025
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди

10:00 / 04.04.2025
Apple 250 млрд доллар йўқотди: энди iPhone қимматлайдими?

20:08 / 31.03.2025
Франция антимонополия регулятори Appleʼни 150 млн евро жаримага тортди

17:09 / 23.03.2025