Жаҳон | 20:00 / 02.08.2018
4783
1 дақиқада ўқилади

Мисрда қадимги фиръавнлар ибодатхоналари ўрнида қазиш ишлари бошланди

Миср қадимий ёдгорликлар ишлари бўйича вазирлиги Кафр-аш-Шайх университети билан ҳамкорликда Талл-ал-Фараин туманида қазиш ишларини бошлади. Бу ерда 2018 йилнинг февралида фиръавнларнинг XXVI  сулоласи асосчиси Псаметих I (тахминан эр.ав. 664 – 610 йиллар) ёдгорлиги бўлаклари топилганди.

"Қазиш ишлари натижага эришилмагунча давом эттирилади. Биз бўлажак топилмалар Кафр-аш-Шайх тарихида янги саҳифани очади деган фикрдамиз", — деди Кафр-аш-Шайх археология бошқармаси директори Абдул Носир Хигёзий. 

Кафр-аш-Шайх вилоятининг Талл-ал-Фараин туманида қадимда иккита шаҳар ва йирик диний марказ бўлган. Бу ерда 1988 йилда қазиш ишлари вақтида маъбуда Уажет ибодатхонаси топилган. Тарихчи Геродот бу ерда учта ибодатхона бўлганини ёзган, шу боис археологлар яқин вақт ичида бу ибодатхоналар жойлашган ерларни топишга умид қилишмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид