Жамият | 12:07 / 02.08.2018
10581
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги йўл-транспорт ҳодисасида она-бола ҳаётдан кўз юмди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 1 август куни “Қораполвон” маҳалласида яшовчи Д.М. “М-412” русумли автомашинани “Қизилқиёқ” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни кесиб ўтаётган Ш.У. исмли аёл ва унинг қизи С.Т.ларни уриб юборган.

Натижада она-бола касалхонага ётқизилганлар, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этганлар.

Мавзуга оид