Спорт | 17:32 / 03.08.2018
11613
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақани дуранг билан бошлади

Фото: Zing.vn

1997 йил ва ундан  кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада ўз иштирокини бошлади.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли, Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб борди. 

Турнирнинг дастлабки баҳсида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммон билан беллашди ва 0:0 ҳисобидаги дуранг натижани қайд қилди.

Халқаро мусобақа, Вьетнам
3 август
Ўзбекистон – Уммон - 0:0
 
5 август
14:30 Ўзбекистон – Фаластин
 
7 август
17:30 Вьетнам – Ўзбекистон

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид