Жаҳон | 07:40 / 03.08.2018
4368
1 дақиқада ўқилади

Зимбабвенинг амалдаги президенти сайловда ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

Зимбабвенинг амалдаги етакчиси Эммерсон Мнангагва барча ўн вилоятдаги овоз беришлар натижалари ҳисоблаб бўлинганидан снўг президент сайловида ғалаба қозонгани маълум бўлди. Бу ҳақда SABC телеканали сайлов комиссиясидаги манбага таяниб хабар берди.

Зимбабвенинг ҳукмрон партияси «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарвар фронт» партиясининг раҳбари ҳисобланувчи Мнангагвага 2,46 миллиондан ортиқ сайловчилар овоз берган. Мухолифатдаги «Демократик ўзгаришлар ҳаракати» партиясидан номзод Нельсон Чамиза 2,15 миллионга яқин овоз тўплаган.

Аввалроқ мамлакат пойтахти Хараре кўчаларида ҳарбийлар ва мухолифат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтгани ва уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
 

Мавзуга оид