Жамият | 19:43 / 04.08.2018
8486
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги махсус техникалар йиғиш цехида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 3 август куни Зиёлилар кўчаси 1-уйда жойлашган “Krantas group” МЧЖга қарашли махсус техникаларни йиғиш цехида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида цехнинг ички ва том қисмлари ёниб зарар кўрган.
Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.