Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» Роналду футболкалари савдосидан тушган даромад ҳақида ҳисобот берди
«Ювентус» клуби 2018/19 мавсуми бошланишидан олдин, атрибутикалар савдоси ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Tuttosport хабарига кўра, Турин клуби футболкаларнинг дастлабки партиясини тўлиқ сотиб бўлган. Ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Ювентус» клубига ўтганидан сўнг, атрибутика савдоси чаққонлашган. 10 июлдан 5 августга қадар «Ювентус» Роналду исми туширилган 55 мингта футболка сотган, бу эса клубга 6,5 миллион евро даромад келтирган.
Футболкаларнинг янги партияси 2018 йилнинг сентябрь ойида сотувга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» Роналду трансфери учун «Реал»га 112 миллион евро тўлади. Унинг маоши йилига 30 миллион еврони ташкил қилади.
Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
11:06 / 14.12.2024