Ўзбекистон | 21:00 / 07.08.2018
19496
1 дақиқада ўқилади

Равшан Ғуломов Давлат рақобат қўмитаси раислигидан кетди

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Аюбович Ғуломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этган. Президентнинг уни лавозимдан озод этиш бўйича фармони имзоланган. 

Турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва «Асака» банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган Равшан Ғуломов 2017 йил апрелидан буён давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фото: Равшан Ғуломов / UzReport

Бироз аввалроқ Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўзгарганди.

Мавзуга оид