Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг қулай транспортга эга шаҳарлар маълум қилинди
Expert Market консалтинг компанияси жамоат транспорти қулайлиги бўйича шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди, деб хабар беради Euromag.
Биринчи ўринни Ницца эгаллади, унда яшовчи аҳоли тирбандликда йилига ўртача 22 соат вақтини ўтказади, ишга бориш ва ишдан қайтиш учун йўлга тахминан 40 дақиқа вақт сарфлашади ва ойлик йўл чиптасини ўз иш ҳақининг 1,25 фоизига сотиб олишади.
Иккинчи ўринда - Эквадорнинг Куэнка шаҳри, кучли учликка Испаниянинг Бильбаоси якун ясаб берди. Франциянинг Тулузаси ва Италиянинг Катания тўртинчи ҳамда бешинчи поғоналардан жой эгаллади.
Рейтингда жами 74 шаҳар мавжуд.
Тузувчилар жамоат транспортидаги сафарнинг ўртача вақти, бекатда кутиш вақти, йўлдаги масофа, бир сафардаги бошқа транспортга ўтиш сони, шунингдек, тирбандликдаги кутиш вақти ҳамда ўртача иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда чипта нархининг қимматлигини ҳисобга олишган.
Мавзуга оид
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
11:49 / 13.08.2024
Дарахтлар жазирамада шаҳар ҳавосини совитолмаслиги мумкин — тадқиқот
17:55 / 28.06.2024
Бойларни ром этган мегаполислар. Forbes энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди
21:54 / 10.06.2024