Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш масаласи бўйича петиция пайдо бўлди.
Таъкидланишича, бугунги кунда халқ таълими тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Лекин, ушбу соҳанинг ривожланишида бир қанча муаммолар мавжуд. Халқ таълими тизими дастури ва сифати олий ўқув юртларига киришга жавоб бермайди. Шу сабабли репетиторларга мурожаат қилишга тўғри келади. Лекин, репетиторга боришга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.
Шу муносабат билан халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифларни берамиз, дейилади мурожаатда.
Биринчидан, бугунги кундаги ўқув дастурлари ва дарсликлар замонавий фан ва илм талабларига жавоб бермайди. Ушбу муносабат билан ривожланган давлатларнинг ўқув дастурларини чуқур ўрганиб, янги такомиллаштирилган дастурлар асосида дарсликларни ишлаб чиқиш, аниқ фанлар бўйича дарсликларга қўшимча масалалар ва мисоллар тўпламини чоп этиш таклиф қилинади.
Иккинчидан, кадрлар масаласида айрим муаммоларни бартараф этиш зарур. Халқ таълими соҳасида тайёрланаётган педагог кадрларнинг кўплиги ва нотўғри ротацияси сабабли умумтаълим мактабларида ўқитувчиларнинг аксарият қисми ярим ставкада ишлайди. Бу ўқитувчиларнинг ўз касбига қизиқишини йўқотиб, ўз устида ишламаслигига олиб келади. Шу сабабли мактабларда педагог кадрларнинг иш билан таъминланишини мониторинг қилиб бориш ва мавжуд квоталарни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинади.
Учинчидан, мактабларда ўқувчилар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш лозим. Мактабларда ўқувчиларни билимига қараб «А», «В», «С» тоифали синфларга саралаш, ҳар чорак якунидаги рейтинг баллари асосида доимий синф таркибини янгилаб бориш ва ушбу тоифали синфларни ўқитадиган ўқитувчиларнинг маоши орасида рағбатлантирувчи фарқни шакллантириш таклиф қилинади.
“Бизнинг фикримизча, ушбу келтирилган таклифлар халқ таълими соҳасини янада ривожлантиришга олиб келади”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024