Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иван Дуке Колумбия президенти лавозимига киришди
Иван Дуке сешанба куни Богота шаҳрида бўлиб ўтган инаугурация маросимида расман Колумбия президентига айланди.
Маросим мамлакатнинг марказий майдони - Боливар майдонида бўлиб ўтди. Унда жами 10 давлат раҳбарлари ва 17 бошқа мамлакатлар делегациялари иштирок этди. Дуке рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан оркестр ҳамда қўриқчилар ҳамроҳлигида қўшни кўча бўйлаб майдонга пиёда кириб келди. Дуке протоколни бузиб, майдонда турган таклиф этилган меҳмонларга яқинлашди ва улар билан кўришиб, мулоқот қилди.
Давлат мадҳияси ижро этилгандан сўнг, Дуке Колумбия президенти сифатида қасамёд келтирди, шундан кейин президентлик тасмасини кийди ва давлатнинг янги раҳбарига айланди.
17 июнь куни бўлиб ўтган сайловларнинг иккинчи тури натижаларига кўра, ўнг кучлардан номзод 42 ёшли Дуке сайловчиларнинг 54 фоиз овозини олди. У сўнгги 70 йил ичида Колумбиянинг энг ёш президентига айланди. Шу билан бирга, у қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас, ўз лавозимида фақат тўрт йил бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Колумбиянинг аввалги президенти мамлакат билан хайрлашиб, сиёсатдан кетишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди
00:05 / 18.04.2025
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
18:07 / 19.03.2025