Жаҳон | 09:48 / 09.08.2018
8679
1 дақиқада ўқилади
Пляж қумини уйига олиб кетмоқчи бўлган сайёҳ 1000 евролик жаримага тортилди
Италиянинг Сардиния оролида карабинерлар пляж қумини идишга тўплаб олган сайёҳни минг евролик жаримага тортди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Буюк Британияда доимий равишда истиқомат қилувчи италиялик уйига пляж қуми билан тўлдирилган идишни сувенир сифатида олиб кетмоқчи бўлган.
Сардинияда пляждаги қумни олиб кетиш ўғирликка тенглаштирилган бўлиб, бунинг учун 500 евродан 3 минг еврогача жарима қўлланилади. Орол маъмуриятининг фикрича, бундай ўзига хос анъаналар Сардиния экологиясига зарар етказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари учун Кореянинг Чежудо оролига визасиз кириш тўхтатилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
14:38 / 30.10.2024