Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда MAN ўрнига «Камаз» келадими?
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Татаристон президенти Рустам Минниханов билан суҳбат давомида бир қатор қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, ўтган йил охирида Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган «Камаз» юк техникасини етказиб бериш йўналиши бўйича ишларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда РБК.
«Уларни Самарқандда йиғиш бошланди, у ерда бўш майдон бор эди, дастлаб 100та машина йиғилди. Ҳарбийлар уларни кўздан кечириб, бу йил учун 1,1 мингта машинага буюртма беришди. Ҳозир MAN ишлаб чиқаришни тўхтатяпмиз, у майдонда «Камаз» иш бошлайди», - дея айтиб ўтган Ибрагимов Қозон Кремлида Минниханов билан расмий учрашув давомида.
«Камаз» Ўзбекистонда мамлакат ҳарбий қисмлари учун юк автомобиллари ишлаб чиқаришни 10 баробар оширади. Юк машиналарига хизмат кўрсатиш учун катта сервис маркази керак, дея хабар берган Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Қозон шаҳрида.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025