Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг ҳар бир шаҳрида сайёҳлар учун Меҳмон уйлари ташкил қилинади
Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтган етти ой давомида туризмни ривожлантиришга доир қилинган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланди. Ҳокимлик матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
2018 йилнинг ўзида вилоятда туризм соҳасига берилаётган эътибор, аҳолининг туристик маданиятини ошириш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар натижасида 15 та туристик фирма ташкил қилинди, Ангрен шаҳри, Юқоричирчиқ ва Паркент туманларида сайёҳлар учун “Туризм ахборот маркази” иш бошлади.
Куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарорининг мазмун-моҳияти шаҳар ва туман ҳокимларининг туризм йўналиши бўйича масъул ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларига тушунтирилди.
Меҳмон уйларини Тошкент вилоятидаги ҳар бир шаҳар ва туманда ташкил этиш имкониятлари таҳлил қилинди. Бу борада аҳоли ўртасида кенг миқиёсда тарғибот ишларини ташкил қилишга келишиб олинди.
Шунингдек, олис ҳудудларгача интернет тармоғини кенгайтириш, туристик ҳудудларда мобиль алоқа хизмати ишлашини таъминлаш ва сайёҳлик объектларда Wi-Fi зоналарини ташкил этиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда туризм объектларини барпо этиш бўйича ҳудудий дастур муҳокамаси, ҳунармандчиликни ривожлантириш, сайёҳлар учун сувенирлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил қилиш ҳамда “Чорвоқ” эркин туристик зонасида олиб борилаётган ишлар ҳолатига ҳам тўхталиб ўтилди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
12:13 / 21.05.2025