Ўзбекистонда 250,5 мингта кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд
2018 йил 1 август ҳолатига Республикамизда фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 250,5 мингтани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017 йил 1 август ҳолатига қараганда 8,0%га ошган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми, яъни 56,5 мингтаси (22,6%) Тошкент шаҳрига, 24,3 мингтаси (9,7%) Тошкент, 22,0 мингтаси (8,8%) Фарғона ҳамда 21,8 мингтаси (8,7%) Андижон вилоятлари ҳиссаларига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 250,5 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 67,6 мингтаси (27,0%) – савдода, 52,8 мингтаси (21,1%) - саноатда, 27,1 мингтаси (10,8%) - қурилишда, 22,7 мингтаси (9,1%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 18,6 мингтаси (7,4%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 12,5 мингтаси (5,0%) - ташиш ва сақлашда, 6,5 мингтаси (2,6%) - ахборот ва алоқа соҳасида, 5,0 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 37,7 мингтаси (15,1%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.
Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.
2018 йил январь-июль ҳолатига 29,8 мингдан ошиқ кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 13,1%га кўпроқдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳрида (7022 та), Тошкент (3053 та), Самарқанд (2482 та) ва Фарғона вилоятларида (2372 та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (836 та), Хоразм (1101 та) ҳамда Навоий (1122 та) вилоятларида ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (7041 та), саноатда (6554 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3616 та) ва қурилишда (3867 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (738 та), ахборот ва алоқада (750 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1156 та) ташкил этилган.
Мавзуга оид
14:59
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
10:48 / 08.11.2024
Микрофирмалар учун қатъий белгиланган айланмадан солиқ ставкаси бекор қилиниши мумкин
13:58 / 31.10.2024