Жаҳон | 11:51 / 11.08.2018
8651
1 дақиқада ўқилади

Германияда нацистлар рамзий белгиларига эга видеоўйинларга рухсат берилди

Фото: Bethesda Softworks

Германияда нацистлар рамзий белгиларидан фойдаланадиган видеоўйинларни тарқатишга рухсат берилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қиляпти.

Германияда кўнгилочар дастурий таъминотни тартибга солиш билан шуғулланувчи ташкилот - USK нацистлар рамзий белгиларидан фойдаланадиган видеоўйинларни мамлакат ҳудудида бутунлай тақиқлаш ўрнига, қўшимча ёш рейтингини ўрнатиш мумкин деб қарор қилди.

Шу билан бирга, тақиқланган белгилар видеоўйинларда «ижтимоий жиҳатдан адекват» бўлиши керак. Бу нацистлар рамзий белгилари бадиий ёки илмий мақсадда хизмат қилиши ёхуд аниқ тарихий воқеаларни қайта тиклашда қўлланилиши кераклигини англатади, дея таъкидлаб ўтишган ташкилотдан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид