Жаҳон | 14:40 / 11.08.2018
13228
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон: Каспийда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш масаласи йўқ

Фото: Sputnik / Болат Шайхинов

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмановнинг маълум қилишича, Каспий денгизида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш режалаштирилаётгани йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Гап Қозоғистон ҳудуди орқали Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги халқаро ҳамжамият амалиётлари учун жуда керакли бўлган ўлимга олиб келмайдиган юкларнинг тижорат кўринишидаги темир йўл транзити ҳақида кетмоқда. Маълумки, транзит учун нафақат Қозоғистон ҳудуди, балки АҚШдан Афғонистонга етказиб бериш йўналишларида жойлашган бошқа мамлакатлар ҳам жалб қилинган. Табиийки, Каспий денгизида ҳарбий базаларни жойлаштириш ҳақида гап кетаётгани йўқ», - деди Абдраҳманов.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, 2010 йилда АҚШ билан имзоланган транзитни таъминлаш тўғрисидаги битим Россия-Америка келишувидаги ўхшаш бандларни назарда тутади. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Актау ва Курик портлари билан фақат назорат пунктлари рўйхатини тўлдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Каспий бўйича «тарихий қарор» ҳақида эълон қилганди.

Мавзуга оид