Спорт | 11:29 / 11.08.2018
23978
1 дақиқада ўқилади

UFC жангчиси тунги клубда муштлашув уюштирди

Фото: MMA Mania

Мутлақ жангчилар чемпионатида (UFC) иштирок этувчи, ҳали бирон маротаба ҳам мағлубиятга учрамаган англиялик жангчи Даррен Тилл можароли воқеага аралашиб қолди.

The MMA Bible твиттер саҳифасининг хабар беришича, спортчи Ливерпулдаги тунги клубларнинг бири ёнида муштлашув келтириб чиқарди. Ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот йўқ, бироқ 25 ёшли Тиллнинг клуб ёнида акс этгани тасвирланган видеоролик пайдо бўлди. Унда англияликнинг ҳужумига учраган шахс ундан қочишга уринаётганини кўриш мумкин.

Жангчи ва UFC расмий вакиллари изоҳ беришдан бош тортишмоқда.

Маълумот учун, 8 сентябрь куни Тилл UFC чемпиони Тайрон Вудли билан жанг ўтказиши керак эди.

Мавзуга оид