Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Ливерпуль» мавсумни йирик ғалаба билан бошлади
«Ливерпуль» АПЛнинг илк турида «Вест Ҳэм Юнайтед»ни ўз майдонида қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. «Энфилд» стадионидаги баҳс мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди.
19-дақиқада ҳимоячи Эндрю Робертсоннинг чап қанотдан узатган тўпини Муҳаммад Салоҳ дарвозага буриб юбориб, ҳисобни очди. Танаффусга қадар ҳужумчи Садио Мане ўртадаги фарқни иккитага оширди.
Иккинчи таймнинг 8-дақиқасида яна Мане катта саҳнага чиқиб, марказдан уюштирилган ҳужумни гол билан якунлади. Ўйин сўнгида Старриж стандарт вазиятдан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Шу тариқа, Юрген Клопп жамоаси ўйинни тўла ўз назоратида ўтказиб, мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади.
Параллел кечган «Саутҳемптон» - «Бернли» баҳсида эса ҳисоб очилмади.
Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бошланадиган марказий ўйин - «Арсенал» - «Манчестер Сити» тўқнашуви илк турга якун ясаб беради.
Англия Премьер-лигаси. 1-тур
Ливерпуль – Вест Ҳэм 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 19 Салоҳ, 2:0 – 45 Мане, 3:0 – 53 Мане, 4:0 – 88 Старриж.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Кейта, Вейналдум, Милнер, Мане (Шакири, 82), Салоҳ (Старриж, 87), Фирмино (Ҳендерсон, 69).
Вест Ҳэм – Фабианьски, Бальбуэна, Огбонна, Масуаку, Райс (Снодграсс, 46), Антонио, Нобл, Фелипе Андерсон (Эрнандес, 62), Уилшер, Арнаутович (Ярмоленко, 67), Фредерикс.
Огоҳлантиришлар: Александер-Арнолд (21), Антонио (52), Бальбуэна (55).
Саутҳемптон – Бернли 0:0 (0:0, 0:0)
Саутҳемптон – Маккарти, Вестергор, Худт, Бертран, Стивенс, Армстронг (Ингз, 56), Ромеу, Редмонд, Лемина, Соареш (Эльюнусси, 56), Остин (Габбьядини, 72).
Бернли – Харт, Тарковски, Уорд, Лоутон, Ми, Корк, Вествуд, Хендрик (Барнс, 76), Гудмундссон (Тэйлор, 87), Леннон, Вуд (Воукс, 73).
Огоҳлантириш: Корк (15).
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
23:12 / 27.04.2025
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
13:53 / 29.08.2024
Палмердан Мейнугача: АПЛ клубларининг «жавоҳирлар»и
22:07 / 16.08.2024