Жаҳон | 07:36 / 12.08.2018
4280
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла "Колумбиядан келадиган терроризм"га қарши махсус хизмат ташкил қилади

Фото: AFP/FEDERICO PARRA

Венесуэла президенти Николас Мадуро қўшни Колумбиянинг ушбу мамлакатга нисбатан олиб бораётган терроризм ҳаракатига қарши курашувчи махсус хизмат ташкил этилишини эълон қилди.

Аввалроқ Венесуэла ҳукумати Колумбиянинг собиқ президенти Хуан Мануэл Сантосни Мадурога нисбатан уюштирилган суиқасдга алоқадорликда айблаганди.

"Мен мудофаа вазирлигидан Колумбия терроризмидан ҳимояланиш учун махсус хизматларда янги қисм ташкил этиш бўйича тавсиялар беришини сўрадим", – деди Мадуро давлат телевидениеси орқали чиқишида.

Мамлакат алоқа вазири Хорхе Родригеснинг хабар беришича, давлат раҳбарига суиқасд портловчи модда ўрнатилган учувчисиз учадиган қурилмаларда амалга оширилган. Мадуро миллий боливар гвардияси ташкил этилганлигининг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маросимда сўзга чиққан пайтда қурилмалар ҳаракатга келтирилган.

Суиқасд натижасида етти киши жароҳатланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид