Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги инқироз домино тамойилини бошлаб берди
Ҳинд рупиясининг долларга нисбатан қиймати рекорд даражада тушиб кетди. The Independent нашрининг ёзишича, бунга Туркиядаги инқироз сабаб бўлган.
Ҳиндистон Марказий банки валюта бозоридаги вазиятга аралашди, аммо рупия қулашининг олдини ололмади. Оқибатда бир доллар 69,62 рупиягача кўтарилиб кетди.
Нашрнинг қайд этишича, Янги Зеландия доллари ҳам босим остида қолган. Туркиядаги инқироз оқибатида мамлакат валютаси кейинги икки йил давомида илк бор 0,66 АҚШ долларига тушиб кетган.
Бундан ташқари, Европа банклари Туркиядаги муаммо натижасида қанчалик зарар кўришлари мумкинлигини аниқлашга уринмоқда. Бу айниқса Испания, Франция ва Италияга кучли таъсир қилади.
Турк лираси бир неча ҳафтадан бери қийин аҳволда турибди, бироқ деярли 20 фоизга қулаш атиги бир куннинг ичида юз берди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг турк пўлат ва алюминийсига божларни икки баробарга ошириш ҳақидаги қарори лира қулашини янада кучайтирди.
Туркиядаги ҳолат Россия валютасига ҳам таъсир кўрсатди – 13 август кунги савдоларда бир доллар 68 рублдан ошди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025