«Artel» Тошкент шаҳар ҳокимлигига баъзи бино ва иншоотларни беғараз асосда топширди
«Artel engineering and management» МЧЖ Тошкент шаҳар ҳокимлигига Чилонзор туманида жойлашган баъзи бино ва иншоотларни беғараз асосда топширди. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.
Унга кўра, «Artel engineering and management» МЧЖ таъсисчиларининг Тошкент шаҳар ҳокимлигига Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 51-уй манзили бўйича жойлашган бино ва иншоотларни туташ ҳудуди билан биргаликда давлат мулки сифатида беғараз асосда топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Манбаларнинг билдиришича, ушбу бинода Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти жойлаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Artel engineering and management» МЧЖ билан биргаликда икки ойлик муддатда ушбу объектларни қабул қилиш - топширишни таъминлаш вазифаси юкланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат рақобат қўмитасининг бино ва иншоотлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024