Light | 00:09 / 14.08.2018
25427
3 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг ғаройиб ва хавфли аэропортлари

Баъзилар учун учиш жуда қўрқинчли туюлади. Улкан машинанинг ердан кўтарилиши ва ҳавода ҳаракатланишини тасаввур қилишнинг ўзи кишини хавотирга солади. Бироқ шундай аэропортлар борки, самолётга чиқмасингиздан анча олдин юрагингизга ғулғула солади. Ана шундай аэропортлар билан танишинг.

Фото: facte.ru

Янги Зеландия. Веллингтон халқаро аэропорти

Веллингтон аэропортининг учиш-қўниш қисми шаффоф-мовий сув билан бошланадиган ва тугайдиган кичкина қуруқлик қисмидан иборат. Самолётни чизиқ чегарасидан чиқмасдан қўндириш нақадар мушкул эканини тасаввур қилиш мумкин. Учувчи ва йўловчилар учун хавфли эканига қарамай аэропорт учун жуда чиройли манзарага эга жой танланган.

Фото: facte.ru

Ҳиндистон. Агатти, Лакшадвип

Агаттида ишлайдиган учувчилар учун ҳам учиш қурилмасини бошқаришда мураккаблик ва хавф мавжуд. Аэродромнинг узунлиги қисқа, кенглиги эса шу қадар торки, фақат энг «зўр» учувчигина учиш-қўнишни эплаши мумкин. Ҳинд океани билан ўраб олинган чизиққа қараб, у денгизда тўсатдан йўқолиб қолгандек туюлади. Учиш-қўниш чизиғини қайта қуриш бўйича таклифлар бўлган, бироқ у ҳали ҳам Лакшадвипга олиб борадиган ягона имконият сифатида фаолият юритяпти.

Фото: facte.ru

Гренландия. Нарсарсуак

Бу дунёнинг энг чеккада жойлашган аэропортлардан биридир. Уни ажойиб ландшафт ўраб туради. Бироқ учувчилар учун кўплаб муаммолар юзага келади. Бу ерда энг сокин кунларда ҳам гирдобли ҳаракат кузатилади ва самолётлар қўнишига тўсқинлик қилади.

Фото: facte.ru

Япония. Кансай

Япон муҳандислари томонидан сунъий ороллар яратилган, улардан бири – Кансай. Аэродром майдони етарли даражада катта ва япон қурувчиларнинг сифатли ишидан шубҳаланмаса ҳам бўлади. Бироқ бу ерда тез-тез ер силкинишлари юз беради, кучли циклонлар бўлади. Денгиз туби барқарор эмас. Шунинг учун муҳандисликнинг бу дурдонасида ҳам учувчилар учун жиддий қийинчиликлар бор. Мазкур омиллар жойни энг хавфли аэропортлардан бирига айлантиради.

Фото: facte.ru

Бутан. Паро

Айтишларича, Паро шаҳри рейси йўловчилари қўниш даҳшатини енгиш учун бир талай дори ичишар экан. Қайд этиш керакки, аэропорт қояли тоғлар билан ўраб олинган  ва жуда қисқа учиш-қўниш чизиғига эга. Бу ерда самолётларни бошқариш учун дунёдаги 8 учувчигагина рухсат берилган.

Фото: facte.ru

Шотландия. Барра

Баррадаги аэродром жуда ўзгача. Чунки у ерда нормал учиш-қўниш чизиғи ўрнига пляждан фойдаланилади. Бари оддий: бир неча белгилар қўйилган – қўнаверинг.

Фото: facte.ru

Янги Зеландия. Гибсборн

Гибсборн самолётлар (аниқроғи учувчилар) учун ғаройиб жойлардан бири саналади. Учиш чизиғи ўртасидан одатий темир йўл ўтади. Диспетчерлар учишларни поездлар ҳаракати жадвалига мувофиқ тарзда бошқаришига тўғри келади.

Мавзуга оид